09:00 / 10.06.2022
27927
Реклама

Ўзбекистон юқори технологияли смартфонлар бозорига узоқ кутилган янгилик — HUAWEI nova 9 SE кириб келди

Нова сериясининг барча афзалликларига эга, ўрта нарх тоифасидаги смартфонни ўзбекистонлик талабгир харидорлар сотиб олишлари мумкин. Шу билан бирга, ҳар бир мижозга 16 июнга қадар Radius, Elmakon дўконлари, шунингдек, Zoodmall, Аsaxiy, Оlcha, Т-storе, Joybox, Paragraf ва Huawei бренди дўконларида Band 6 смарт билагузуги совға сифатида берилади.

Фото: HUAWEI

Сўнгги беш йил ичида HUAWEI novа серияси кенгайиб, 10 дан ортиқ маҳсулотлар туркумига айланди ва истеъмолчилар орасида тобора оммалашиб бормоқда.

Аввалги HUAWEI nova 9 модели жорий йилнинг май ойида ўзбекистонликлар томонидан юқори баҳоланган эди. Янги қурилма ҳам жорий туркум фалсафасига тўлиқ мос келади: у энг сўнгги тақдим қилинган флагман дастурий ечимлардан фойдаланиб, эстетик дизайн ва ижтимоий тармоқлар учун ажойиб фото ва видео суратга олиш имкониятларини тақдим этади.

HUAWEI nova 9 SE қурилманинг тез ва қулай ишлашини таъминловчи EMUI интерфейсидан фойдаланади. Батареянинг узоқ ишлаш муддати учун ушбу серия смартфонлари HUAWEI AI Power Saving технологияси билан жиҳозланган. Бундан ташқари, гаджет HUAWEI SuperCharge – 66 Вт қувватга эга сўнгги технологияни қўллаб-қувватлайди, бу сизга қурилмани рекорд даражада тез – атиги 15 дақиқада 60%, 36 дақиқада эса тўлиқ қувватлантириш имконини беради.

Фото: HUAWEI

HUAWEI nova 9 SE 6,78 дюймли ИПС ЛCД дисплейга эга бўлиб, экраннинг юқори марказида камера туйнуги бор. Экран Full HD+ (1080 х 2388 пиксел), 90 Hz янгиланиш частотаси ва 240 Hz сенсорли намуна олиш частотасига эга. Nova 9 SE'нинг олд томонида 16 мегапикселли селфи камера жойлашган.

Янги маҳсулот флагман моделларига ўрнатилувчи камера тизими билан жиҳозланган бўлиб, 108 мегапикселли асосий камера, 8 мегапикселли ултракенг модул, 2 мегапикселли сатҳ сенсори ва 2 мегапикселли макрокамерадан иборат. ф/1.9 диафрагмали асосий модул туфайли смартфон ҳайратланарли даражада юқори аниқликдаги фотосуратларни яратади.

Фото: HUAWEI

Гаджетнинг ташқи кўринишига келсак, HUAWEI бу гал ҳам анъанавий дизайнни тор ҳошиялар билан мужассамлаштирган. Ҳошияларни инновацион тўлдириш ечимидан фойдаланган ҳолда, дисплей рамкаси қалинлиги ўта юпқа қирралари — атиги 1,05 мм бўлишига эришилган. Бу эса 94,85% экран-корпус нисбатини бериб, фойдаланувчиларга иммерсив визуал амалиётни тақдим этади.

Сервис маркази +998(99)897-54-49

HMS (Huawei Mobile Services) бўйича +998(90)003-55-95

Реклама

Top