14:43 / 24.06.2022
36868

Мариуполда бошланган қурилишлар, Харкивда портламай қолган ярим тонналик бомба. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 120-куни ўтди.

23 июн куни Украинага Евроиттифоқ аъзолигига номзод мақоми берилди. АҚШ ушбу мамлакатга яна 450 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ваъда қилди. РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия-Беларус ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини зудлик билан мустаҳкамлаш зарурлигини айтди. Қуйида урушнинг 120-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Киев области

Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA

Ирпен ва Гостомелнинг болалар жамоалари Гостомелдаги кўп қаватли уй биноси олдида уруш даврида илк бор ўзаро ўйин ўтказмоқда. Киев области 2022 йил феврал ва март ойларида россиялик ҳарбийлар томонидан ишғол этилган ва тинимсиз артиллерия зарбалари остида қолган. Шаҳарлар тинч аҳолиси орасида жуда кўп қурбонлар бўлган. Март ойи охирида россиялик ҳарбийлар областни тарк этишди. 

Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA

Боярка шаҳарчаси аҳолиси Донецк областининг Торецк шаҳрида ҳалок бўлган ҳарбий Олександр Адамовични дафн этмоқда. Сўнгги ҳафта давомида Торецк Россия томонидан интенсив равишда ўққа тутилаётган шаҳарлардан бири бўлиб турибди.

Таниқли италян шоири Данте Алигерининг Киевдаги Володимир тепалигида ўрнатилган ҳайкали қум тўлдирилган қоплар билан ўраб қўйилган
AP Photo/Nariman El-Mofty

Мариупол 

Фото: Егор Алеев / ТАСС

Мир проспекти ва Куприн кўчаси кесишмасида Россия мудофаа вазирлиги ҳарбий-қурилиш комплекси томонидан олиб борилаётган қурилиш. Бу ерда 12 та беш қаватли уйлар қуриш режалаштирилган. 

Мариуполлик аёл зарбалар натижасида шикастланган уй ҳовлисида таом тайёрламоқда.
Егор Алеев / ТАСС
Мариупол кўчасида ёниб кетган автомобиллар. Фото: Егор Алеев / ТАСС
Мариупол ўққа тутилиши чоғида вайрон бўлган уй фонидаги «Добро пожаловать!» ёзуви.
Егор Алеев / ТАСС

Черниҳив области 

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Новоселовка қишлоғи аҳолиси вакили март ойида Россия томонидан берилган зарбалар чоғида вайрон бўлган уйларини тозаламоқда. Ҳозирда унинг онаси иссиқхонада яшайди.

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Новоселовка аҳолиси гуманитар ёрдам қабул қилмоқда. Украина қуролли кучлари бош штаби хабар қилишича, Россия армияси июн ойи бошида ушбу қишлоқ ва унга туташ аҳоли пунктларини ўққа тутганди.

Новоселовкадаги йўлда танкка қарши тўсиқлар. Фото: Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Харкив 

Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA

Салтовка районида ихтисослаштирилган бригада турар жой биноси томидан портламай қолган ва зарарсизлантирилган 500-килограммлик бомбани туширмоқда. Бомба бу уйга март ойида келиб тушган. 24 июн куни Украина қуролли кучлари бош штаби Россия шаҳарга артиллериядан зарба беришда давом этаётгани, шунингдек «диверсия-разведка гуруҳлари фаоллашгани»ни қайд этди.

Одесса 

Leszek Szymanski / EPA / Scanpix / LETA

Одесса опера ва балет театри ҳовлисида қум тўлдирилган қоплар. 21 июн куни РФ мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Одесса ҳудудида «Байрактар-ТБ2» дронлари жойлаштирилган ангар яксон этилгани тўғрисида хабар берди. Володимир Зеленский ўша куни шундай деди: «Россия бизнинг фаоллигимизни жуда асабий қабул қилмоқда. Яна Харкив, Одесса ўққа тутилди, яна — Донбассда юриш қилиш учун шафқатсизларча уринишлар амалга оширилди. Бу фақат жанг майдонида тинчитиш мумкин бўлган ёвузликдир». 

Одесса аҳолиси ҳаво тревогаси вақтида бомбапанагоҳда. Фото: Leszek Szymanski / EPA / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top