11:10 / 30.06.2022
3561

Самарқандда онлайн тарзда синтетик ҳамда психотроп гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ аъзоси ушланди

У кўп қаватли уйга бўёқ билан синтетик ҳамда психотроп гиёҳвандлик моддалари савдоси билан онлайн тарзда шуғулланувчи сайтнинг номини ёзаётган вақтида ушланган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон профилактика катта инспектори ўзининг маъмурий ҳудудида тунги хизматни олиб бораётган вақтида, шаҳарнинг Сўғдиёна маҳалласидаги уйларга бўёқ билан синтетик ҳамда психотроп гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланувчи сайт номини ёзаётган шахс ушланган.

Ушбу шахс ИИБ биносига олиб келиниб, кимлигига ойдинлик киритилганида у Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида яшовчи, 2002 йилда туғилган Д.А. экани аниқланган.

Унинг ёнидан синтетик ҳамда психотроп гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланувчи сайт иловасини аниқ манзиллар бўйлаб ёзиб чиқиш координатаси, гиёҳвандлик психотроп моддалари онлайн электрон тўловлари топилган.

Қўшимча тезкор суриштирув давомида Тошкент шаҳрида яшовчи 4 нафар шахс 2022 йил 16 июнь куни ноқонуний гиёҳвандлик синтетик ҳамда психотроп гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланувчи сайт номини тарқатиш учун Самарқандга келгани маълум бўлган.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу гуруҳнинг қолган иштирокчиларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Top