17:11 / 09.07.2022
11079

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара демаркацияси бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқди

Қирғизистон ҳукумати Андижонда бўлиб ўтган тўрт кунлик муҳокамалар давомида Ўзбекистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Фото: Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

4-8 июл кунлари Андижон шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийларининг икки мамлакат чегарасини демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари бўйича навбатдаги маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди.

Томонлар давлат чегаралари демаркацияси жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматининг расмий сайтида маълум қилинди.

“Учрашув дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди”, дейилади хабарда.

Муҳокамалар якунида протокол имзоланган. Келгуси учрашув Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Top