20:54 / 12.07.2022
8599

ЖССТ маймун чечаги касаллиги озиқ-овқат маҳсулотлари орқали юқмаслигини билдирди

ЖССТ вакилининг қайд этишича, касаллик аксарият ҳолларда жинсий йўл орқали юқмоқда. 

Фото: AP

Маймун чечаги касаллиги озиқ-овқат маҳсулотлари орқали юқмайди, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича дастури раҳбари Майк Райан.

"Ҳозирда маймун чечаги касаллиги оддий таом орқали, озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олганда юқиши борасида ҳеч қандай далил йўқ", - деди Райан.

"Таомингиз ҳамиша хавфсиз бўлиши учун таом тайёрлаш йўриқномасига амал қилиш жуда-жуда муҳим", - деб таъкидлади ЖССТ вакили.

Унинг қайд этишича, касаллик аксарият ҳолларда жинсий йўл орқали юқмоқда. 

ЖССТ маълумотларига кўра, 63 мамлакатда маймун чечаги касаллигини юқтириш билан боғлиқ 9,2 мингта ҳолат қайд этилган.

Top