07:32 / 29.07.2022
3151

Ўзбекистон Ҳиндистондан банан, манго, соя ва гуручни импорт қилишга рухсат берди

Жорий йил 28 июль куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазири Нарендра Сингх билан музокаралар ўтказди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ўзбекистон 6 номдаги ҳинд маҳсулотларини, шу жумладан банан, манго, соя ва гуручни импорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаларини тақдим этди

Ўз навбатида, Ҳиндистон томони узум, анор, олма, хурмо, қалампир, помидор, бодом ва тарвуз каби ўзбек агросаноат маҳсулотларига рухсат бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Музокараларда айрим қишлоқ хўжалиги компанияларининг инвестиция режалари билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинган. 

Бундан олдин Ҳиндистон Наманганда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни йўлга қўймоқчи экани хабар берилганди.

Top