09:21 / 03.08.2022
6056

4-5 август кунлари хавфли гидрометеорологик ҳодисалар прогноз қилинмаган - «Ўзгидромет»

Жорий йилнинг 4-5 август кунлари хавфли гидрометеорологик ҳодисалар прогноз қилинмаган. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Фото: Kun.uz

2-5 август кунлари Тошкентда кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда, деган хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан “Ўзгидромет” изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 2 август куни пойтахтда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкинлиги ҳамда ҳаво ҳарорати 33-35 даража иссиқ бўлиши ҳақида хабар берилган.

2-5 август кунлари кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилаётгани тўғрисидаги маълумотлар эса асоссиз, дейилади хабарда.

Top