Жорий йил 9 август куни Мирбарака конининг 2-сонли қудуғида олиб борилган мукаммал таъмирлаш ва кислотали ишлов бериш ишларидан сўнг, қудуқдан саноат даражасидаги газ оқими олинди.
Олинаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун мазкур қудуқ 10 август куни газ узатиш тизимига уланади. Барча ишлар санитария-эпидемиология ҳамда экология талабларига мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда.
Epsilon Матбуот хизмати