09:33 / 09.08.2022
6437

Ислом бирдамлиги ўйинлари. Пара сузувчи Азизбек Бойназаров 2та олтин медаль қўлга киритди

Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда. 

Азизбек Бойназаров

Ўзбекистонлик пара сузувчи Азизбек Бойназаров ўзи учун иккинчи, делегация ҳисобига учинчи олтин медални тақдим этди. 

Ҳамюртимиз 200 метрга комплекс усулда сузишда тенгсиз бўлди. Азизбек 7 август куни 100 метрга баттерфлай усулида сузишда ҳам ғолиб бўлганди.

Ўзбекистон делегацияси ҳозирча турнирда 3та олтин, 1та кумуш, 4та бронза медални қўлга киритди.

Top