17:55 / 30.08.2022
2728

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ томонидан 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари изчиллик билан давом этмоқда

Фото: Сирдарё ҲЭТК

Мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилган.

Фото: Сирдарё ҲЭТК

Сирдарё вилоятида 2022-2023 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан тизимли ишлар ташкил қилинган бўлиб, аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш учун жойларда электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларида мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Фото: Сирдарё ҲЭТК

Ҳусусан, 2022 йилги режага асосан "Сирдарё ҲЭТК" АЖ томонидан 857,7 км узунликдаги 0,4-110 кВли электр тармоқлари ва 301 дона 10-0,4 кВли трансформатор пунктларини мукаммал ва 1556,3 км узунликдаги 0,4-110 кВли электр тармоқлари ва 650 дона 10-0,4 кВли трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб амалда 601,6 км узунликдаги 0,4-110 кВли электр тармоқлари (70,1 фоиз) ва 214 дона трансформатор пунктлари (71 фоиз) мукаммал, 1257,9 км узунликдаги 0,4-110 кВли электр тармоқлари (80,8 фоиз) ҳамда 467 дона 10-0,4 кВли трасформатор пунктлари (71,8 фоиз) жорий таъмирдан чиқарилди. Таъмирлаш жараёнларида электр қурилмаларининг эстетик ҳолатини яхшилаш, электр қурилмалар созлигини текшириш ҳамда носоз электр қурилмаларини созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Сирдарё ҲЭТК

Шунингдек йил якунига қадар 298,4 км узунликдаги 0,4-110 кВли электр тармоқлари, 183 дона 10-0,4 кВли трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлса, 256 км узунликдаги 0,4-110 кВли электр тармоқлари, 87 дона 10-0,4 кВли трансформатор пунктларини мукаммал таъмирдан чиқариш ишлари белгиланган.

Top