14:53 / 01.09.2022
21655

Вайроналар орасидаги ўқувчилар, Украина жанубидаги америкалик аскар. Уруш суратлари

31 августга ўтар кечаси Россия қўшинлари Краматорск ва Словянскни ўққа тутди: Украина томони маълумотига кўра, бу шаҳарларда турар жой бинолари шикастланган, тўрт киши ҳалок бўлган. Халқаро атом энергетикаси агентлиги миссияси Запорижжяга келди: 1 сентябр куни инспекторлар Запорижжя АЭС ҳудудида бўлиши кутилмоқда, бу ер август ойи давомида доимий равишда ўққа тутилди, бунда Россия ва Украина томонлари бир-бирини айблаган: хусусан, 1 сентябр куни Россия «украиналик диверсантлар» АЭСни эгаллаб олмоқчи бўлгани, Украина — РФ ҳарбийлари Халқаро атом энергетикаси агентлиги миссияси Запорижжядан АЭС жойлашган Энергодар шаҳрига келадиган маршрутни ўққа тутганини хабар қилди. РФ мудофаа вазирлиги Украина қуролли кучларининг Херсон областидаги қарши ҳужумга ўтгач икки кун ичида Россия армияси 1700 нафар украин ҳарбийсини ўлдирганини хабар қилди. Украина ёзувчилар уюшмаси Киевдаги Михаил Булгаков музейини ёпишни таклиф қилди. Қримда уруш охирига қадар пиротехника сотиш ва фуқаролик дронларини учириш тақиқланди.

Қуйида 31 август, урушнинг 189-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Краматорскда кўп қаватли уйга зарба берилиши оқибатлари

Краматорсклик кишилар россияликларнинг 31 август кунги ракета зарбасидан шикастланган уй ёнидан ўтмоқда. Украина томони маълумотига кўра, Украина армияси назоратида қолаётган шаҳарда камида тўртта кўп қаватли турар жой биноси ўққа тутилган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Фото: Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
Краматорскда Россия ракетаси келиб тушган уйдаги квартирани тозалаётган аёл.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Краматорскда яшовчи 70 ёшли Володимир Чаплинский россияликлар ракета зарбасидан кейин квартирасини тартибга келтирмоқда.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Қўлида кучукчасини кўтарган краматорсклик аёл РФ қўшинларининг турар жой биноларига йўллаган ракета зарбаси оқибатларига қарамоқда.
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA

Черниҳивлик мактаб ўқувчилари ўз синфхоналарида

Associated Press фотосуратчиси Эмилио Моренатти Черниҳивдаги 21-мактаб ва Михаил Коцюбинский номидаги лицейда ўқиган ўқувчиларнинг портретлари сериясини тасвирга олди. Мактаб биноси Россия қўшинларининг 3 март кунги ракета зарбалари вақтида вайрон бўлган, лицей 4 март куни ўққа тутилган. Шунга қарамай, 1 сентябр куни бу ўқув муассасалари очилди, ўқувчилар бутун қолган хоналарда ўқишда давом этади.

Олександр Моргунов, 13 ёш, 21-мактаб ўқувчиси: «Синфхонага келганимда уруш тугашини жуда истадим»
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Анна Скибан, 12 ёш, Михаил Коцюбинский номидаги лицей ўқувчиси: «Мен жуда қайғудаман. Бу ишлар менинг мактабим билан бўлганига ишона олмайман». Фото: Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Кристина Игнатова, 16 ёш, 21-мактаб ўқувчиси: «Рўй берган ишлар — фожиа. Мен йўқотганларим учун жуда кўп йиғладим. Мен мактабни, дўстларимни ва ўқитувчиларимни соғинаман. Аммо янги мактаб, дўстлар ва ўқитувчилар бўлади. Асосийси, ҳаёт давом этади»
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Николай Кравченко, 12 ёш, Михаил Коцюбинский номидаги лицей ўқувчиси: «Мактабга келганимда, харобалар остида қолиб ҳалок бўлган аёл ҳақида ўйладим. Унга жуда жоним ачиди»
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Софья Клишня, 12 ёш, Михаил Коцюбинский номидаги лицей ўқувчиси: «Қачондир дарслар ўтилган синфхона ўрнидаги вайронада туриш қўрқинчли». Фото: Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
София Жир, 14 ёш, 21-мактаб ўқувчиси: «Мактабимиз бомбардимон қилингач, бу ерга келиш қўрқинчли эди. Маълум вақт мен фақат узоқдан қараб юрдим. Ўшанда бу ишлар содир бўлганига ишона олмасдим»
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Миколайив отишмалар орасидаги танаффус вақтида

Россия ракета зарбаларидан шикастланган мактаб синфхонаси. Миколайив сўнгги бор 29 август куни ўққа тутилганди: ўшанда, маҳаллий расмийларга кўра, ўнлаб турар жойлар, парк ва шаҳар мактаби жабрланганди.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Миколайив областидаги қишлоқ ҳудудида портлаш овозидан осмонга кўтарилган қушлар галаси.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
«Рок-звезда» лақабли америкалик Гидеон Райнҳардт АК-47 автомати билан. «Рок-звезда» — Украина қуролли кучлари сафига қўшилган кўнгилли. У Украинага Жанубий Каролина штатидан келган, урушдан олдин боғдорчилик билан шуғулланган. Ундан олдинроқ эса Райнҳардт тўрт йил давомида АҚШ Миллий гвардиясида хизмат қилган — бу Америка армияси ва ҳарбий-ҳаво кучлари учун захирадаги тузилма. Украина армиясидаги батальонида у ягона хорижлик эмас: у билан бирга яна икки америкалик, шунингдек британиялик, франциялик ва финландияликлар россияликларга қарши жанг қилмоқда. Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Top