13:23 / 13.09.2022
8760

Тошкентда кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди, воқеа оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмган.

Фото: ФВБ матбуот хизмати

Бугун, 13 сентябр куни соат 06:10 ларда Янгиҳаёт тумани «Чорбоғ» МФЙда жойлашган кўп қаватли хонадонларнинг бирида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.

Шунга кўра, ёнғин жойига соат 06:14 да ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб борган ва соат 06:27 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. 

Ёнғин натижасида уй жиҳозлари ва уйнинг ички қисми 30 квадрат метр майдонда ёниб зарарланган ҳамда бир нафар фуқаро куйиш тан жароҳати оқибатида ҳалок бўлган. 

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Top