13:00 / 19.09.2022
6513

Ўзбекистондаги илк «business-friendly» маркетплейс: Vibo бренди бозорга ўзига хос модел билан кириб келди

Бу маркетплейс сотувлар учун мижозлардан комиссия олмайди, барча кундалик вазифаларни ўзи бажаради ва ҳамкор-мижозларни барча босқичларда қўллаб-қувватлайди.

Фото: Vibo

Сиз ҳеч нарса қилмаслигингиз учун биз ҳамма ишни ўзимиз қиламиз

Жамшид Газиев лойиҳаси офлайн бизнесларга қаратилган бўлиб, уларга ўз ишларини рақамлаштиришда ва сотув тармоқларини кенгайтиришда кўмаклашади.

Шу билан бирга, Vibo умуман IT соҳасидан йироқ бўлган тадбиркорларга, ёки онлайн савдо тажрибаси йўқ, ҳамда бунинг учун зарур бўлган инструментлар ва кўникмаларга эга бўлмаган бизнеслар учун ҳам тўлиқ мос келади.

Ҳамкорларга маркетплейсга кириш нуқтасини иложи борича енгиллаштириш учун, Vibo мижозларни ҳар бир қадамда қўллаб туради: биринчи сўров юбориш босқичидан тортиб, токи платформадаги илк ижобий натижаларгача.

Маркетплейс жамоасида бир нечта администратор ва контент-менежерлар фаолият олиб боришади, айнан улар мижознинг маҳсулотларига визуал ишлов бериб, товарларнинг расмларини платформага жойлаш каби вазифаларни ўз зиммаларига олишади.

Ўз маҳсулотларини онлайн шаклда бутун Ўзбекистон бўйлаб сотишни бошлаш учун, бизнес шунчаки маркетплейс билан алоқага чиқиб, сўров қолдирса кифоя: қолган ҳамма ишни  Vibo жамоаси бажаради.

Комиссиясиз даромад

Vibo маркетплейсининг яна бир ўзига хос томони шундаки, унда савдо амаллари учун мижозлардан комиссия олинмайди. Бизнес платформага ҳеч қандай фоиз тўламайди. Vibo’даги барча имкониятларни очиб берадиган ягона тўлов тури — 2,1 миллион сўмлик йиллик обуна тўловидир.

Бунинг устига маркетплейс ҳамкорнинг Vibo’даги саҳифасида унинг барча контактларини очиқ жойлайди, шу туфайли харидорлар нафақат Vibo орқали, балки тўғридан тўғри бизнес билан алоқага чиқиб ишлай олишади.

Онлайн сотишни бошлаш жуда осон — ўзингиз синаб кўринг,  Vibo маркетплейсига кириш учун сўров қолдиринг.

Ҳамкорлик ҳақида батафсил суҳбатлашиб, саволлар бериш доимо бепул.

Алоқа:

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бошлиқ мавзеси, 9г. 100022

Телефонлар: +998 88 868 30 00  +998 88 866 30 00

Рўйхатдан ўтиш

Web sayt: https://biz.vibo.uz

Электрон почта: info@vibo.uz

Top