09:00 / 21.09.2022
7815

ISFT институти қулай талаблар асосида янги ўқув дастурларига қабул қилишини эълон қилди!

Фото: ISFT

ISFT институти кундузги ва сиртқи таълим шаклида тўртта янги факультетда бакалавриат босқичида ўқиш учун ҳужжатлар қабул қилишни бошлади.

Педагогика ва психология, хорижий тил ва адабиёт, мактабгача таълим ва бошланғич таълим каби янги йўналишлар давлат талаблари бўйича халқаро амалиётни ҳисобга олган. Янги дастурлар давлат тилида тақдим этилади.

ISFT институти бўлажак талабалар учун қулай шароитлар яратишда давом этмоқда. Кундузги таълим дастурига кириш учун абитуриентларга 90+ балл билан Давлат Тест Марказининг умумий тест натижалари ва Институт комиссияси томонидан натижалар текширувидан ўтиш керак бўлади, сиртқи таълим учун эса — 60+ балл билан Давлат Тест Марказининг умумий тест натижалари, шунингдек Институт комиссияси томонидан натижалар текширувидан ўтиш керак бўлади.

Бунда имтиҳон блокида ҳам кундузги, ҳам сиртқи таълим шакли учун факультетларга мувофиқ қуйидаги фанлар керак бўлади:

  • Педагогика ва психология бўйича бакалавриат — фанлар блоки: биология, она тили ва адабиёт.
  • Хорижий тил бўйича бакалавриат — фанлар блоки: инглиз тили (Intermediate даражаси), она тили ва адабиёт.
  • Мактабгача таълим бўйича бакалавриат — фанлар блоки: биология, она тили ва адабиёт.
  • Бошланғич таълим бўйича бакалавриат — фанлар блоки: она тили ва адабиёт ҳамда математика.

Шунингдек, институт ДТМ натижаларига эга бўлмаган ёки ДТМ натижаларига кўра кириш учун етарлича балл тўпламаган абитуриентларга ички имтиҳондан ўтиш орқали факультетларга мувофиқ ҳам кундузги, ҳам сиртқи таълим шаклига кириш имкониятини тақдим этади:

  • Педагогика ва психология бўйича бакалавриат — биология, она тили ва адабиёт бўйича имтиҳон;
  • Хорижий тил бўйича бакалавриат — инглиз тили, она тили ва адабиёт бўйича имтиҳон;
  • Мактабгача таълим бўйича бакалавриат — биология, она тили ва адабиёт бўйича имтиҳон;
  • Бошланғич таълим бўйича бакалавриат — она тили ва адабиёт, математика бўйича имтиҳон.

Эслатиб ўтамиз, халқаро дастурларимизга қабул давом этмоқда.

Биринчи умумтаълим курсининг бакалавриат дастури асосида халқаро амалий бухгалтерия ва молия, халқаро бизнес бошқаруви, менежмент ва бошқарув ҳисоби йўналишларида таҳсил олиш мумкин.

Таълим ўзбек, рус, инглиз тилларида олиб борилади. 250 та грант ўринлар мавжуд.

Шошилинг жойлар чекланган!

ISFT институтида ўқув дастурлари, кириш имтиҳонлари ва ўқиш шартлари ҳақида батафсилроқ маълумотларни isft.uz расмий сайтидан, +998-55-506-37-37 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Марказий қабул офисимиз манзили: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, 2 Шаҳрисабз кўчаси 6 уй.

Мўлжал: Вестминстер Университети 2-кириш жойи

Реклама

Top