13:09 / 01.10.2022
7657

«Аrk Buloq» Халқаро Савдо Маркази, 1 октябрь – Устоз ва Мураббийлар кунига бағишланган улкан акцияни эълон қилмоқда

«Аrk Buloq» Халқаро Савдо Маркази барча устоз ва мураббийларни касб байрамлари билан самимий қутлайди ҳамда 1-9 октябр кунлари дўконларни 145 миллион сўм фойда билан харид қилиш имкониятини бермоқда.

Фото: Аrk Buloq

Қисқа муддатда лойиҳанинг иккинчи босқичи ҳам қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Ҳозирда дўконлар учун мега акция — 30% чегирма эълон қилинган. Таклифнинг яна бир жозибадор томони шундаки, чегирмалар энг қулай жойлашувдаги олди қатордаги 1-қават дўконларига ҳам амал қилади.

«Аrk Buloq» Халқаро Савдо Марказининг биринчи босқичи 2021 йилда ўз ишини бошлашга улгурди. Ҳозирда унда 100 дан ортиқ дўконлар мижозларга хизмат кўрсатишда давом этмоқда. Эътиборга молик жиҳати, аксарият дўконларда ишлаб чиқарувчилардан биринчи қўл маҳсулотлар улгуржи нархларда тақдим этилган. «Аrk Buloq»да маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг дўконлари билан бир қаторда чет эллик тадбиркорларнинг маиший техника, мобил телефон ва аксессуарлар ҳамда қурилиш моллари, кабель, декор ва интерьер маҳсулотлари (обоилар, қандиллар ва ҳ.к.), болалар ўйинчоқлари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва минг хил турдаги маҳсулотлар дўконлари мавжуд.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи мижозларга янада кўпроқ йўналишдаги дўконларни тақдим этмоқда, 20 дан зиёд турдаги тижорат майдонлари орасида озиқ-овқат, компьютер, лаптоп, парфюмерия, катталар ва болалар кийим-кечаклари ва пойабзал, уй жиҳоз ва мебель буюмлари маҳсулотлари дўконлари қуриб битказилмоқда .

Тадбиркорларга эса дўконлар хариди учун жуда қулай таклифлар мавжуд. Муддатли тўлов имконияти билан фоизсиз ва ҳеч қандай харажатларсиз 24 ойгача ҳам бўлиб тўлаш мумкин бўлади. Дўконлар эгалик хуқуқи (кадастри) билан тайёр ҳолда топширилади. 

«Аrk Buloq» Халқаро Савдо Маркази Устоз ва Мураббийлар куни муносабати билан барчага дўкон харид қилиши учун чегирмаларни тақдим қилмоқда. 

Шошилинг, 1-9 октаябр кунлари тадбиркорлар 145 миллиондан зиёд фойда билан дўкон харид қилишлари мумкин. Дўконлар сони чекланган.

«Аrk Buloq» Халқаро Савдо Маркази тадбиркорлар учун кўп сонли олди қатордаги 1-қаватдан дўконлар, офис майдонлари, кенг омборлар билан бир қаторда 5000 ўринли автотураргоҳ, логистика тизими ва божхона почтаси/ омборхонага маҳсулотларни жойлаштириш каби қулайликларни ҳам тақдим этади.

Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, «Аrk Buloq» Халқаро Савдо Маркази

Мўлжал: «Аrk Buloq» Божхона пости/ «Аrk Buloq Карвонсарой» божхона омборхонаси ёнида.

Телефон: +998956068888

Теlegram: https://t.me/arkbuloqsavdomarkazi

Сайт: www.arkbuloq.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top