15:38 / 05.10.2022
21705

Асирликда озиб кетган «азовчи», Лиман атрофидаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари

4 октябр куни РФ Федерация кенгаши Украина ҳудудлари аннексия қилинишини бир овоздан маъқуллади. Шу билан бир вақтда Украина президенти Володимир Зеленский Херсон областида яна саккизта аҳоли яшаш манзили озод этилгани ҳақида хабар берди. У шунингдек, Россия билан музокаралар олиб бориш имконсиз экани тўғрисидаги фармонини имзолади.

Украинадаги урушнинг 223-кунидаги асосий воқеалар:

  • Украина қуролли кучлари Херсон областида муваффақиятли ҳужум қилишда давом этди. Мамлакат раҳбарияти регион шимоли ва Днепр дарёсининг ўнг соҳилида камида 8 та аҳоли яшаш манзиллари озод этилганини тасдиқлади, норасмий маълумотларга кўра рақамлар каттароқ.
  • Россия мудофаа вазирлиги украинларнинг қарши ҳужуми ҳақида маълумот бермаган, аммо вазирликнинг 3 ва 4 октябр кунларидаги брифингларида намойиш этилган хариталарда фронт чизиғи сезиларли даражада сурилгани акс этган: Россия қўшинлари Харкив областини деярли тарк этган, Херсон областида катта масофага чекинган.
  • Россия Федерация кенгаши бир овоз билан Украинанинг босиб олинган ҳудудлари аннексияси тўғрисидаги қонунларни маъқуллади. Бу ҳужжатлар тез орада Владимир Путин томонидан имзоланиши кутилмоқда, шундан кейин улар расман кучга киради.
  • Президент Володимир Зеленский Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Путин билан музокаралар ўтказиш имконсизлиги тўғрисидаги қарорини тасдиқлади. Бу орқали у Россиянинг Украина ҳудудларини аннексия қилиш ҳаракатларига жавоб қайтарди.
  • АҚШ Украинага 650 млн долларлик навбатдаги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини маълум қилди, бу тўртта HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимларини ҳам ўз ичига олади.
  • Уруш бошланганидан буён Россияни 300 мингдан бир миллионгача бўлган одам тарк этган бўлиши мумкин (уларни қабул қилаётган мамлакатлар статистикаси ва Россия нашрларининг ҳукумат органларидаги манбаларига кўра).
  • Россиялик ҳарбийлар тунда эронликларнинг Shahed-136 русумли камикадзе дронлари билан Беларус чегарасидан 200 км, жанубдаги фронт чизиғидан қарийб 400 км масофада жойлашган Била Церква шаҳрига ҳужумлар уюштирди.

Қуйида 4 октябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Тўрт ой Россия асирлигида бўлган «Азовстал» мудофаачиси суратлари

«Уйдаги биринчи кунимда сартарошхонага бордим, сочимни олдирдим. Жабрланувчи бўлиб кўринишни ҳеч қачон хоҳламаганман», — дейди Украинага қайтарилган Дмитрий Козацкий (лақаби Орест) фотографлар Константин ва Влад Либеровларга. Козацкий — «Азов» жангчиси, у Мариупол ҳимоячиларини суратга оларди. 20 май куни у «Азовстал»да қолган ҳарбийлар билан бирга асирга тушди.

Уч ой ўтгач, Россия ва Украина асирларни алмашди: 215 нафар украиналик аскар, шу жумладан завод ҳимоячилари ва «Азов» полки қўмондонлиги Украина асирлигидаги Виктор Медведчук ва 55 нафар рус аскари билан алмаштирилди. Уйга қайтган «азовчи»ларнинг аксарияти асирликда озиб-тўзиб кетганди.

Фотосуратчи ва «Азов» полки матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Козацкийнинг (лақаби Орест) асирликдан қайтгандан кейинги кўриниши.
Костянтин і Влада Ліберови
Козацкийнинг Мариуполда қамалда қолган «Азовстал» заводидан олган қатор фотосуратлари Парижда ўтказилган Prix de la Photographie, Paris (Px3) фото танловида Press/War йўналишида ғолиб чиқди ва Press умумий йўналишида иккинчи ўринни эгаллади. Бу вақтда фотосуратчининг ўзи Россия асирлигида эди. Фото: Костянтин і Влада Ліберови
«Орест»ни суратга олишда Константин ва Влада Либеровлар Козацкийнинг «Азовстал» қамали вақтида олинган машҳур суратини такрорлашга уринишди. Фото: Костянтин і Влада Ліберови

Украина қуролли кучлари озод этган Лиман ва унинг атрофидаги қишлоқлар

1 октябр куни украин ҳарбийлари Донецк областининг Лиман шаҳрига киришди — урушга қадар 20 минг киши яшаган бу шаҳарни Россия қўшини 2022 йил июн ойи бошидаёқ эгаллаб олганди. Лимандан чекиниш вақтида Россия қуролли кучлари бош штаби бош бошқармасининг 3-гвардия махсус кучлари бригадасидан камида тўққиз нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Бўлинманинг яна бир ҳарбийси оғир яраланган. Россиялик ҳарбий мухбирлар эса шаҳар мудофаасида «кўнгиллилар», казаклар, шунингдек «ЛХР»дан сафарбар қилинганлар иштирок этганини хабар қилган, аммо элита қўшинлари жангчилари иштироки тилга олинмаганди.

Донецк областининг Лиман шаҳри атрофида Украина байроғи илинган зирҳли транспортёрда кетаётган украин ҳарбийлари
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбий хизматчилари озод этилган Лиманда украин байроғи кўтарилиши маросимида
Yevgen Honcharenko / EPA / Scanpix / LETA
Яқинда қайтариб олинган Лиманда вайрон бўлган бинолар
Yevgen Honcharenko / EPA / Scanpix / LETA
Украинлар зирҳли транспортёри Лимандан 16 километр узоқликдаги Шандриголово қишлоғи вайроналари орасидан ўтмоқда.
Wojciech Grzedzinski / The Washington Post / Getty Images
Лиман яқинидаги Шандриголово қишлоғи аҳолиси россияликлар зарбаларидан вайрон бўлган уйлари ёнида турибди.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA

Харкив ва Краматорск ўққа тутилиши

Харкив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг айтишича, 4 октябрга ўтар кечаси Харкив областининг икки райони россияликлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида бир аёл ҳалок бўлди ва «муҳим инфратузилма» объекти шикастланди. Шу тунда россиялик ҳарбийлар Донецк областидаги Краматорск шаҳрига ҳам зарба берган. Краматорск шаҳар кенгаши маълумотига кўра, икки киши жароҳат олган. 

Заводдаги ёнғин оқибатлари. Харкив област прокуратурасига кўра, ҳудуд россиялик ҳарбийлар томонидан Белгороддан туриб ўққа тутилган
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харкивда россияликлар ракетаси келиб тушган электр подстанциясини кўздан кечираётган ишчи
Sofia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецк областининг Краматорска шаҳри аҳолиси вайрон бўлган уй ёнида
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA
Краматорск зарбаларга учрашидан кейин коммуналчилар ракета парчаларини машинага юкламоқда 
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Володимир Зеленский ўз саҳифасида Лиманда олинган суратларни намойиш этди

Украина шарқидаги жанглар оқибатлари

Украина қуролли кучлари Харкив областида қарши ҳужумни давом эттирмоқда. Володимир Зеленский Херсон областидан ташқари, Харкив, Луҳанск ва Донецк областларидаги шаҳар ва қишлоқлар ҳам «Россиянинг сохта референдумидан озод этилгани» ҳақида хабар берди. Унинг айтишича, гап озод этилган ўнлаб аҳоли яшаш манзиллари ҳақида бормоқда.

Харкив областининг Яцковка қишлоғидаги вайронгарчиликлар
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Харкив области Купянск шаҳри атрофида қолган россияликлар танкини олиб кетишга тайёрламоқда.
Vasily Zhlobsky / EPA / Scanpix / LETA
Харкив областининг Купянск шаҳри яқинида яқинда қайтариб олинган Петропавловка қишлоғида вайрон бўлган кафедаги россиялик ҳарбий жасадини кўздан кечираётган украин полициячиси.
Vasily Zhlobsky / EPA / Scanpix / LETA
Донецк областидаги Яцковка қишлоғида ўққа тутилган ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудидаги от жасади
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top