11:37 / 05.10.2022
3853

EPSILON (EDC): Талимаржон-11 қудуғи бераётган кунлик газ ҳажми 100 минг кубметрни ташкил этди

Фото: EPSILON

Жорий йил 5 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Талимаржон конидаги 11- сонли қудуқнинг 3635-3599 метрлик диапазонидаги тўртта янги интервалларида олиб борилган мукаммал таъмирлаш ва перфорация ишларидан сўнг қудуқдан саноат миқёсидаги газ оқими олинди.

Олинаётган газни мамлакат аҳолисига етказиб бериш учун бугуноқ қудуқ газ узатиш тизимига уланади. Ишлар санитария-эпидемиология ҳамда экология меъёрларига мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Top