07:35 / 07.10.2022
31741

Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани яна сотувга қўйилди

Илгари Гулнора Каримовага тегишли бўлган мажмуа иккинчи марта очиқ кимошди савдосига қўйилди. Лот 70 миллиард сўмга баҳоланди.

Фото: Kun.uz

Давлат активларини бошқариш агентлиги E-auksion сайтида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «Сижжак» дам олиш масканини яна сотувга қўйди.

Ер участкасининг умумий майдони 5,38 гектар, бино ва иншоотлар майдони 4039,56 квадрат метрни ташкил этади. Мажмуа ҳудудида меҳмонхона бинолари, бир нечта сузиш ҳавзалари, амфитеатр, коттеж, сув минораси ва бошқа иншоотлар мавжуд.

Бошланғич баҳоси – 70 миллиард 68 миллион сўм, омонат суммаси – 3,5 миллиард сўм. Аризалар 7 ноябрь соат 09:00 гача қабул қилинади, аукцион шу куни соат 10:00 да бўлиб ўтади.

Аввал ушбу объект Гулнора Каримовага тегишли эди. Дам олиш маскани биринчи марта ўтган йилнинг март ойида очиқ кимошди савдосига қўйилганди. 

Top