09:43 / 15.10.2022
5098

Давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов тизими орқали қабул қилинган номзодлар сони айтилди

41 158 нафар малакали номзод давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов тизими орқали қабул қилинди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz платформасига республиканинг 70 дан ортиқ вазирлик ва идоралари, барча туман (шаҳар) ҳокимликлари уланган. 

Бугунга қадар мавжуд вакант лавозимлар бўйича жами 100 мингга яқин танлов эълон қилиниб, ушбу лавозимларга жами 1 157 338 нафар номзод ҳужжат топширган.

Танлов ғолибларининг 14 563 нафарини 30 ёшгача бўлганлар, 14 341 нафарини аёллар, 6 603 нафарини давлат фуқаролик хизматига биринчи маротаба қабул қилинганлар ташкил этади.

Top