15:01 / 07.11.2022
6999

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

7 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовга ўзининг саломи ва эзгу тилакларини билдирди.

Ўзбекистон президентининг жорий йил 20-21 октябрь кунлари Туркманистонга амалга оширилган расмий ташрифи давомидаги олий даражали учрашув ва тадбирлар натижалари юксак баҳоланди.

Эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни, фаол парламентлараро мулоқотлар ва алмашинувларни давом эттириш орқали амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Шу ҳафта охирида Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди.

Top