08:43 / 15.11.2022
5472

Октябрь ойида энг кўп ва энг кам туғилиш қайд этилган ҳудудлар маълум қилинди

Октябрь ойида туғилиш кўрсаткичлари тўғрисида маълумот эълон қилинди.

2022 йилнинг октябрь ойида республикада 85 306 нафар чақалоқ туғилганлиги қайд этилган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, энг кўп туғилиш Самарқанд вилояти (10 272 нафар)да қайд этилган.

Ўз навбатида, энг кам туғилиш Сирдарё вилояти (1 990 нафар)да қайд этилган.

Октябрь ойида туғилганлар: 

  • ўғил болалар сони – 44 243 нафар;
  • қиз болалар сони – 41 063 нафар.
Top