10:38 / 21.11.2022
4279

Ўзбекистон ва Тожикистон сув ресурслари бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан Самарқандда учрашув ўтказди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари, турли соҳалардаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик долзарб масалалари муҳокама қилинди. Икки мамлакат раҳбарлари биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда ютуқларга эришилгани таъкидланди.

Томонлар олий даражадаги келишувларни ҳар томонлама амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга тайёрлиги маълум қилинди. Парламентлар, ҳукуматлар ва тармоқ вазирликлари орқали фаол мулоқот ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, товар айирбошлаш кўрсаткичларини янада ошириш, икки мамлакат минтақалари тўғридан тўғри алоқаларини қўллаб-қувватлаш, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, Ўзбекистон-Тожикистон инвестиция компанияси маблағлари ҳисобидан кўриб чиқилди.

Сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва барқарор транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Халқаро институтлар доирасидаги томонлар ўзаро ҳамкорлиги, минтақавий сиёсат айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Top