09:09 / 22.11.2022
3547

Ҳиндистон етакчи авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўйиш таклифини берди

Ушбу масала Ўзбекистонинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳадов ва IndiGo авиакомпанияси халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича вице-президенти Ражан Малхотра ўртасида бўлиб ўтган учрашув чоғида муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Учрашувда ҳинд томонига хорижий авиакомпанияларни мамлакат авиация бозорига жалб этиш, улар учун қулай шароитларни яратиш бўйича кўрилаётган чоралар-тадбирлар, тақдим этилган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Икки мамлакат ўртасида қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилиши сайёҳлик, иқтисодий ҳамкорлик алоқалар кўлами янада кенгайишида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Музокаралар навбатдаги босқичини ташкил этиш мақсадида IndiGo авиакомпанияси мутахассисларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этишга келишиб олинди.

Top