12:21 / 24.11.2022
4332

Оролбўйи ҳақида ҳикоя қилувчи «Sho'rxok» фильми АҚШдаги кинофестивалда совринни қўлга киритди

«Sho'rxok» қисқа метражли фильми Орол денгизи билан боғлиқ одамлар ҳақида ҳикоя қилади.

Sho'rxok фильми постери

Оролбўйи муаммолари ҳақида ҳикоя қилувчи «Sho'rxok» фильми АҚШдаги кинофестиваллардан бирида энг яхши операторлик иши бўйича совринни қўлга киритди.

Айнан шу лента Environmental Film & Screenplay Festival ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши операторлик ишига сазовор бўлди. 

Қисқа метражли фильм марказида Орол фожиасини суратга олиш учун келган фотосуратчи. Бироқ, бунинг ўрнига у дафн маросимига олдиндан тайёргарлик кўраётган қария аёлни учратади. Қаҳрамон орқали у одамлар ва қуриб бораётган денгиз қанчалик чамбарчас боғлиқлигини тушунади. 

Фильм Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида Aral dream лойиҳаси доирасида олинган. Бу ушбу халқаро платформанинг биринчи лойиҳаларидан бирига айланди. 

Top