12:18 / 26.11.2022
17827

Андижонда автобус ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида икки нафар йўловчи вафот этди

26 ноябр куни соат 9:30ларда халқаро А373-магистрал йўлининг Бўстон туманидан ўтган 391-километрида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲда автобус ва ISUZU русумли юк машинаси ўзаро тўқнашиб кетган. Ҳодиса оқибатида автобус йўловчиларидан икки нафари вафот этган. Қолган йўловчилар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

ЙТҲга автобуснинг қарама-қарши йўлга чиқиб кетгани сабаб бўлган. Ҳозирда ҳодиса бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

 

Top