19:01 / 26.11.2022
10742

“Давлат раҳбарининг Навоий вилояти бўйича 5 та ташаббуси Сирдарёга ҳам бевосита тегишли” – Сардор Умрзоқов

Айни дақиқаларда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов раислигида Сирдарё вилоятида ўтказилаётган йиғилишда ҳудуддаги масъул раҳбарлар олдида турган асосий вазифалар ҳақида сўз борди.

Навоий вилоятига бўлган кечаги ташрифда Ўзбекистион Республикаси Президенти томонидан янги 5 та ташаббусни илгари сурилди. Булар:

  • электр энергиясини тежаш;  
  • “Яшил макон” лойиҳасини намунавий ташкил этиш; ва шу доирасида далалар буйида тут ва узум экиш;
  • яйловларни ишга солиш орқали эчкичилик ва қўйчиликни кескин ривожлантириш; 
  • инфратузилма объектлари қурилишда ресурсларни 30 фоизгача тежаш; 
  • ёшлар билан ишлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш. 

Бу ташаббусларнинг ҳар бири Сирдарёга ҳам бевосита тегишли. 

Керак бўлса Навоий вилоятидан ўтиш керак, деди Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов.

Top