10:12 / 28.11.2022
3370

10 ойда 22 нафар фуқаро дронларни ноқонуний олиб киргани учун жавобгарликка тортилди

10 ой давомида 22 нафар фуқаро, шу жумладан, 21 нафар чет эллик шахс учувчисиз учиш воситаларини ноқонуний олиб киргани учун жавобгарликка тортилди.

Фото: Dunyo

Жорий йил январь-октябрь ойларида Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан мамлакат ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини (УУА) ноқонуний олиб киргани учун 22 киши, жумладан, 21 нафар чет эллик шахс жиноий жавобгарликка тортилди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноятлар сабаблари ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилган. 

Бунда бошқа омиллар билан бир қаторда, аксарият ҳолларда мамлакатга келаётган чет эл фуқаролари УУАни олиб кириш бўйича ўрнатилган тартиб- қоидаларни билмасдан, божхона чегараси ўтказиш пунктларидан яшил йўлак орқали ўтиб, бу каби қурилмаларни тўсиқларсиз мамлакат ҳудудига олиб киргани маълум бўлган.

Top