10:51 / 03.12.2022
8962

Хорижий давлатлар фуқаролари билан энг кўп никоҳ қайд этилган ҳудуд маълум қилинди

Қайси ҳудудда хорижий давлатлар фуқаролари билан энг кўп никоҳ қайд этилгани тўғрисида маълумот берилди.

2022 йил январь-октябрь ойларида 233 559 та никоҳ қайд этилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шундан 1900 та никоҳ хорижий давлатлар фуқаролари билан қайд этилган. 

Ўзбекистон фуқароларидан 762 нафар эркаклар ҳамда 1138 нафар аёллар хорижий давлатлар фуқаролари билан никоҳланган.

Хорижий давлатлар фуқаролари билан қайд этилган никоҳлар сони ҳудудлар кесимида энг кўп Тошкент шаҳрида кузатилди – 637 та ҳолат.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Тошкент вилояти – 266 та; 
  • Самарқанд вилояти – 231 та; 
  • Андижон вилояти – 146 та; 
  • Фарғона вилояти – 139 та;  
  • Сурхондарё вилояти – 99 та; 
  • Сирдарё вилояти – 72 та;
  • Наманган вилояти – 63 та;  
  • Бухоро вилояти – 56 та; 
  • Қашқадарё вилояти – 47 та;
  • Қорақалпоғистон Р. – 41 та;  
  • Навоий вилояти – 37 та;  
  • Жиззах вилояти – 36 та;  
  • Хоразм вилояти – 30 та.
Top