14:58 / 09.12.2022
6697

Ўзбекистонда ташкил этилган меҳнат миграцияси форуми ҳақида Euronews ва Bloomberg лавҳа намойиш этмоқда

Хорижий мамлакатлар салоҳиятли иш берувчиларини ҳамкорликка жалб этиш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан “Меҳнат миграцияси бўйича халқаро форум – 2022” ташкил этилган эди.

20 га яқин халқаро ташкилотлар, 100 га яқин хорижий салоҳияти иш берувчилар, халқаро экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда меҳнат миграцияси соҳасида Ўзбекистонда мавжуд имкониятлар ҳақида чел эллик иштирокчилар хабардор қилиниб, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида G2B ва B2B учрашувлар ташкил этилган.

Форум доирасида хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини чет давлатларга ишга жалб қилиш бўйича 6 та давлатнинг 20 га яқин иш берувчи ҳамда рекрутинг агентликлари ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида келишувлар имзоланишга эришилди.

Айни кунларда Euronews ва Bloomberg телеканалларида ушбу форум ҳақида видеоролик намойиш этилмоқда.

Top