Ўзбекистонда уй хўжаликлари асосан неча кишидан иборат экани тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойлари ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бир кишидан иборат уй хўжаликлари сони бор-йўғи 2,7 фоизни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, уй хўжаликларининг 6,7 фоизи икки кишидан, 11 фоизи уч кишидан, 18,4 фоизи тўрт нафардан, 22,6 фоизини беш нафардан иборат.
Олти ва ундан ортиқ аъзоси бўлган уй хўжаликлари 38,6 фоизни ташкил қилди.