11:15 / 05.01.2023
3692

5 йилда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони қанчага кўпайгани маълум бўлди

2022 йил 1 декабр ҳолатига кўра, республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 15 497 тани ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 баробарга ошган.

Сўнги йилларда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони:

  • 2018 йилда – 7 371 та;
  • 2019 йилда – 10 229 та;
  • 2020 йилда – 11 620 та;
  • 2021 йилда – 13 108 та;
  • 2022 йилда – 15 497 та.
Top