12:47 / 06.01.2023
6694

Инвестициялар вазирлиги Ўзбекистонда форс-мажор ҳолатини тасдиқлаш ваколатига эга бўлди

2022 йил 28 декабрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида содир бўлган кутилмаган ва бартараф этиш ғайри имкон (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш Инвестициялар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 625-сонли «Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида содир бўлган кутилмаган ва бартараф этиш ғайри имкон (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш Инвестициялар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Мазкур давлат хизмати кўрсатилиши учун аризачи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ЯИДХПда сўровномани тўлдириб, идентификация қилиш замонавий воситалари (электрон рақамли имзо, мобил- ID ва бошқалар)ни қўллаган ҳолда тегишли ҳужжатларни юклагандан сўнг сўровномани юборади.

Аризалар фақатгина Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади. Тўғридан тўғри ҳамда электрон почта орқали келиб тушган аризалар қабул қилинмайди.

Аризани топшириш юзасидан саволлар бўйича ИТСВнинг Юридик бошқармасига мурожаат қилиш сўралган.

Top