08:12 / 10.01.2023
3555

Қорақалпоғистонда Cobalt ва Nexia-2 тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

Фото: Видеодан скриншот

Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, ЙТҲ соат 12 лар чамасида 4Р-176 Нукус—Чимбай—Тахтакўпир автомобиль йўлининг 22−23-км оралиғида содир бўлган. Cobalt йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган Nexia-2 билан тўқнашган.

Ҳолат оқибатида Nexia-2 ҳайдовчиси жароҳат олиб вафот этган. Шунингдек, Nexia’даги йўловчи ва Cobalt ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан туман тергов бўлими томонидан текширув ўтказилмоқда.

Top