23:47 / 30.01.2023
15706

Пентагон гипертовушли ракета муваффақиятли синовдан ўтказилганини эълон қилди

Lockheed Martin компаниясининг ракетаси барча мақсадларга эришган.

Фото: Lockheed Martin

АҚШ ҳарбийлари гипертовушли ракетанинг муваффақиятли синов парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Пентагон баёнотига таяниб, РИА Новости хабар берди. 

АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ракета ўз олдига қўйган вазифаларини бажарган. «Lockheed Martin ракетасининг ҳаво-реактив гипертовушли двигателига эга версияси барча асл мақсадларга эришди ва дастурни якунлади», дейилади хабарда. 

Қайд қилинишича, бу гипертовушли ҳаво-реактив қуроли (HAWC) лойиҳасининг якуний тест синови бўлган. У АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари ва Пентагоннинг Истиқболли тадқиқот лойиҳалари агентлиги (DAPRA) томонидан ўтказилган. 

Синов доирасида ракета 60 минг фут (18,3 км) баландликда 5 Мах (6125 км/с) тезликни намойиш этиб, 300 денгиз мили (555,6 км) масофасига учиб борган.

Top