11:27 / 04.02.2023
10026

Ахсикентдан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган Ахсикент ёдгорлигидан Дамашқ қиличлари, Шаҳристоннинг олтин дарвозаси, тангалар ва Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар топилди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

ЎзА’нинг Наманган вилояти ҳокимлигига таянган ҳолда маълум қилишича, бу бўйича National Geographic телекомпанияси туркум кўрсатувлар суратга олади.

«Буюмлар музейга топширилган. Деворий суратлар ва ганчкорлик буюмлари эса реставраторлар гуруҳи томонидан таъмирланмоқда», — дейилади хабарда.

Археологлар томонидан ёдгорлик ҳудудида тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда.

Top