18:40 / 04.02.2023
29456

Охирги марта 50 минг йил олдин учиб ўтган ноёб яшил комета видеоси пайдо бўлди

Интернетда C/2022 E3 (ZTF) номли ноёб яшил кометанинг Ер осмонидан ўтаётгани акс этган видео пайдо бўлди.

Фото: AP

Комета 50 минг йил ичида биринчи марта сайёрамизга яқинлашди. Комета 2023 йил 1 февралда Ерга энг яқин масофада учиб ўтиб, ёрқин кўринишга келган эди. Буни сайёрамизнинг шимолий яримшарида кўриш мумкин эди. Кометани 7-15 феврал кунлари тунги вақтда яна кузатиш имконияти бор.

C/2022 E3 (ZTF) кометаси 2022 йил 2 мартда Калифорниядаги (АҚШ) Паломар обсерваторияси томонидан кашф этилди. Олимлар ҳисоб-китобига кўра, бу комета ҳар 50 минг йилда Қуёш атрофида тўлиқ айланиб чиқади. Демак, уни Ердан охирги марта юқори палеолит даврида кузатиш мумкин бўлган. Шу вақтда одамлар эндигина Осиё ва Европада жойлаша бошлаган эди.

Top