12:06 / 19.02.2023
6159

Тошкентда 35 туп дарахт ноқонуний кесилиши оқибатида табиатга қарийб 200 млн сўм зарар етказилди

Фото: Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида  35 туп дарахт ноқонуний кесилиши оқибатида табиатга қарийб 200 миллион сўм зарар етказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 17 февраль куни тумандаги “М.Т.” МЧЖга ижарага берилган 5000 квадрат метр ҳудуддаги 35 туп дарахт махсус қасддан нобуд қилинган. Оқибатда ўсимлик дунёсига 196 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top