09:21 / 20.02.2023
6757

Ўзбекистонда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажмида Россиянинг улуши юқори

2022 йилда Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми қарийб 270 трлн сўмни ташкил этган.

Фото: Getty Images

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитларнинг улуши 41,6 фоизни ташкил этган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

— Россия – 20 ,3 фоиз;
— Хитой – 16,4 фоиз;
— Туркия – 10,1 фоиз;
— Германия – 6 фоиз;
— Саудия Арабистони – 6 фоиз;
— АҚШ – 3,8 фоиз.

Top