08:07 / 27.02.2023
11334

Байден Германия босими остида Киевга Abrams танкларини етказиб беришга қарор қилди

Жейк Салливаннинг сўзларига кўра, урушнинг ҳозирги босқичида Киевга Abrams танклари керак эмас, бироқ АҚШ президенти Германия Украинага зарур бўлган «Леопард» танкларини топшириши учун уларни етказиб беришга рози бўлган.

Фото: IMAGO

АҚШ президенти Жо Байден фақат Германия босими туфайли Украинага Abrams асосий жанговар танкларини беришга рози бўлди, деб маълум қилди Оқ уй. «Дастлаб у уларни юбормасликка қарор қилди, чунки унинг ҳарбийлари бу жангларда жанг майдонида керак эмаслигини айтди», деди Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан 26 февраль, якшанба куни ABC телеканалида.

Шу билан бирга, Америка армияси вакилларининг сўзларига кўра, Украинага Германиянинг Leopard танклари керак. Бироқ, Салливаннинг сўзларига кўра, Германия раҳбарияти Байденга, агар АҚШ Abrams'ни етказиб бермаса, ўз танкларини Киевга топширишга тайёр эмасликларини айтган. Шу сабабли, «иттифоқнинг бирлиги» ва «Украина ўзи хоҳлаган нарсага эришиши» манфаатларини кўзлаб, Байден узоқ муддатда Abrams танкларини беришга рози бўлди, гарчи улар ҳозирда Украина армиясига керак бўлмаса ҳам, дея қўшимча қилди Америка президентининг маслаҳатчиси.

«Бу Leopard танклари ҳозир жўнатилмоқда ва бу Жо Байден қандай қилиб Украина керакли нарсани олиши учун ўз атрофида глобал иттифоқни бирлаштирганига мисолдир», деди Салливан Америка танкларини бу йил охиригача етказиб бериш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб бераркан.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top