19:00 / 28.02.2023
14343
Реклама

The Best Team – тарихда қолишни истаган дастурчи йигитлар жамоаси

Метродаги таниш овоз, фақат аёл ҳайдовчилар чақириш имконияти бўлган янги такси иловаси. Ўзбекистонда Mana бренди остида Mana Taxi, Mana Maktab лойиҳаларини яратган дастурчилар жамоаси фаолияти ҳақида.

Максет, асосчи, 26 ёшда: “Ёшлигимдан ҳакерликка қизиқардим, ўзбекистонлик Марк Цукерберг бўлишни орзу қилардим. Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида киберхавфсизлик соҳасида таҳсил олдим. У ерда дастурчилик йўналишида бир муддат ишлаганимдан кейин Ўзбекистонга қайтиб фаолият бошладим. Бунинг учун менга жамоа керак эди. Шунинг учун соҳадаги ўз ишининг устаси бўлган, ёш бўлган йигитларни бир жамоага тўпладим. Айни пайтда жамоамизда 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, турли вилоятлардан келган дастурчи йигитлар бор.

Mana бренди остида бир нечта иловалар ишлаб чиқдик. Mana Taxi, Mana Maktab лойиҳаларимиз айни пайтда ишга тушган. Яна бир нечта лойиҳалар устида ишлаяпмиз”.

Акбар, дастурчи, 24 ёшда:

“4 йилдан бери дастурчилик соҳасида фаолият юритаман. Шу вақт ичида 35 дан ортиқ лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширганман. Жамоамиз билан бир оила бўлиб, Ўзбекистонда ИТ соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз”.

Султон, бизнес-аналитик, 29 ёшда:

Mana Taxi лойиҳасини яратишда ҳам йўловчиларга, ҳам ҳайдовчиларга қулай бўлиши ҳақида ўйладик. Масалан, ҳайдовчи бу иловадан фойдаланишда қаергадир бориб рўйхатдан ўтиши шарт эмас. Қўлидаги телефон орқали онлайн рўйхатдан ўтади ва ўзига тегишли барча маълумотларни, автомобил маркасини, суратларини киритади. Шундан сўнг модераторлар томонидан маълумотлар текширилиб, тасдиқланади. Шундан кейин ҳайдовчи ўз иш фаолиятини бошлаши мумкин”.

Метродаги таниш овоз, фақат аёл ҳайдовчилар чақириш имконияти

“Ўзбекистонда такси фаолиятини йўлга қўйган иловалардан фарқли ўлароқ биз вилоятлараро хизматни йўлга қўйганмиз. Республиканинг исталган ҳудудига бориш ёки етказиб бериш учун иловада буюртма қабул қилинади.

Яна бир ўзгача ёндашувимиз иловадаги ўзбекча овознинг ўрнатилиши. Тошкент метрополитенида Муслима Муродованинг овози ҳаммага таниш ва қадрдон. Шу опа бизга ёрдам берди, яъни бу овоз энди Mana Taxi иловасида янграйди.

Айни пайтда иловани бутун Ўзбекистон бўйлаб ишлатишни йўлга қўймоқчимиз. Бу жараённи босқичма-босқич амалга оширамиз”.

Хонимлар тарифи: фақат аёл ҳайдовчилар келади

Mana Taxi иловасида “Хонимлар” тарифи бор. Бу тарифда фақат аёл ҳайдовчиларни чақириш мумкин. Ўзбек эркаклари табиатан рашкчи. Ўз оиласидаги аёлларни – қизлари, турмуш ўртоқлари, сингилларини бегона эркак ҳайдовчининг автомобилида кетишини хоҳлашмайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда бу тарифни жорий қилдик.

Бу тариф билан биз хотин-қизларни иш билан таъминлаш ҳақида ҳам ўйлаганмиз. Улар бизнинг иловани юклаб олиб, ишлашса фоизсиз фойдаланишларини таъминлаймиз. Улар фақат аёллар ва ёш болаларга хизмат кўрсатишади. Бу аёл ҳайдовчилар учун ҳам қулай бўлади.

Бизда ҳозирги вақтда аёл ҳайдовчилар сони кам. Уларнинг сонини кўпайтиришимиз керак: ҳам иш билан таъминланади, ҳам оиладаги аёллар ва болаларимиз учун бехавотир бўламиз.

Мақсадимиз – тарихда қолиш

Биз яратган иловамиз орқали аҳолига қулай ва яхши хизматни қўлга қўйиш мақсадида қисқа – 1310 рақамларини ҳам иловага қўшганмиз. Интернет ишламаганда бемалол қисқа рақам орқали буюртма бериш мумкин. Лекин иловамиз орқали буюртмаларда мижозлар қўшимча имкониятлардан ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади.

Соҳам киберхавфсизлик бўлгани учун яхши маошли жойларда ишлаш таклифлари ҳам бўлди. Лекин жамоа билан мақсадимиз битта – ўз иловаларимиз билан тарихда қолиш. Ҳозир The Best IT one компаниясини очиб The Best Team жамоасида бир оила бўлиб ишлаяпмиз.

 Бу жамоани тўплаш осон бўлмади. Аксарият йигитларимиз талаба, айримлари каттагина маош оладиган иш жойларини ташлаб бизга келишган. Баъзида 3 ойлаб ойлик бера олмадик. Лекин ўша пайтда ҳам туриб беришди. Чунки келажагимизга ишонамиз.

Мурожаат учун: +998900290079, +998330070079

Top