10:03 / 03.03.2023
5904
Реклама

VEON MWC кўргазмасида Ўзбекистон ҳукумати билан қўшма рақамли лойиҳаларга сармоя киритишни режалаштираётганини маълум қилди

Фото: VEON

VEON Grup халқаро телекоммуникация ҳолдинги ва унинг шуъба корхонаси Beeline Uzbekistan Барселонада бўлиб ўтган Жаҳон Мобил Конгрессида (МWC) иштирок этди. Ташрифнинг асосий мақсадлари жаҳондаги сўнгги воқеаларни ўрганиш ва Ўзбекистон фуқаролари манфаатларини кўзлаб янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришишдан иборат эди.

Ҳар йили ўтказиладиган форум 2023 йилда бутун дунёдан 2000 дан ортиқ компанияларни бирлаштирди. Дастурда конференциялар, давра суҳбатлари, учрашувлар, шунингдек, дунёдаги энг йирик инновацион технологиялар кўргазмаларидан бири ўрин олган.

“Жаҳон тенденциялари, энг янги технологиялардан фойдаланиш истиқболларини муҳокама қилишда иштирок этиш биз учун жуда муҳим. “Beeline” рақамли етакчи мақомини мустаҳкамлашга интилади ва МWC каби форумлар стратегик режаларингизни тўғрилаш, бозорда етакчи бўлиш учун қандай рақамли инновацияларни ишга тушириш кераклигини тушуниш имконини беради. Ундан бироз олдинда бўлган маъқул”, — дея шарҳлайди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.

МWCʼда глобал ва миллий операторлар, ускуналар ишлаб чиқарувчилари ва телекоммуникация бозори экспертлари билан бир қаторда давлат органлари вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Хусусан, VEON Grup делегацияси Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Махсудов билан учрашди.

“VEON гуруҳи томонидан Ўзбекистонни рақамлаштириш бўйича давлат курсининг қўллаб-қувватланиши нафақат республикамизда рақамли хизматлар сифатини оширишга ёрдам беради. Кейинги муҳим натижа Ўзбекистоннинг жаҳон телекоммуникация рейтингидаги ўрни яхшиланиши бўлади. Бу эса мамлакат иқтисодига, хусусан, коммуникация соҳасига янги сармоя киритиш учун йўл очади”, — деди Анджей Малиновски.

VEON делегацияси аъзоларининг сўзларига кўра, маблағларнинг бир қисми мамлакатнинг кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга, биринчи навбатда, IT-мутахассисларининг миллий жамғармасини яратишга йўналтирилади. Яқин келажакда улар учун Ўзбекистондаги VEON бўлинмаларида 50 дан ортиқ иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Барселонада ўтказилаётган МWC23 конференциясида “ Best Mobile Operator Service for Connected Consumers” номинациясида нуфузли Global Mobile Award мукофоти DО1440 стратегияси жорий этилгани учун VEON гуруҳига тақдим этилди. Бу мукофотда “Beeline Uzbekistan” жамоасининг ҳиссаси катта.

***

“Unitel” МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб “Beeline Uzbekistan” савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам шаҳрида (Нидерландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлаштирилган.

Beeline Uzbekistanʼда 1.6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline CBʼнинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1.9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/beelineuzbekistan 

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Реклама

Top