15:53 / 04.03.2023
30917

«Ўзгидромет» келгуси ҳафта бошида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди

Синоптиклар ҳафта бошига об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: KUN.UZ

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, 6 мартда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, 7 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 8 мартда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши, 7 мартда 22-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 6 мартда 20-25 даража иссиқ, 7 мартда 13-18 даража илиқ, 8 мартда 10-15 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 6 мартда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, 7 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 8 мартда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ, 7 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 8 мартда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Бухоро вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 6-7 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 8 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 6 мартда 20-25 даража иссиқ, 7 мартда 22-27 даража иссиқ, 8 мартда 15-20 даража илиқ бўлади.

Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 6 мартда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, 7 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 8 мартда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши, 7 мартда 22-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 6 мартда 20-25 даража иссиқ, 7 мартда 22-27 даража иссиқ, 8 мартда 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 6 ва 8 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, 7 мартда Жиззах вилоятида 22-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 6 мартда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ, 7 мартда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ, 8 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 6 ва 8 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, 7 мартда Қашқадарё вилоятида 22-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 6 мартда 21-26 даража иссиқ, 7 мартда 23-28 даража иссиқ, 8 мартда 17-22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 6-7 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 8 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 6 ва 8 мартда 17-22 даража илиқ, 7 мартда 19-24 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 6 ва 8 мартда баъзи жойларда ёмғир, баланд тоғликларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 6 мартда ёғингарчилик баъзи жойларда кучли бўлади. 7 мартда ёғингарчилик кутилмайди, Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 6 мартда 8-13 даража илиқ, 7 мартда 12-17 даража илиқ, 8 мартда 4-9 даража илиқ бўлади.

Top