09:00 / 11.03.2023
19859
Реклама

Қирғизистон Ҳукумати раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Crafers қандолат фабрикасига ташриф буюрди

Суратда чапдан ўнгга: М. Суннатуллаева – N’Medov компаниялар гуруҳи вице-президенти, А.Арипов – Ўзбекистон Республикаси бош вазири, А.Жапаров – Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси, Н.Рўзмуҳамедов – Crafers компанияси таъсисчиси

Ишчи ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров бошчилигидаги делегация Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан бирга Тошкентдаги Crafers қандолат фабрикасига ташриф буюрди.

Уларни N’Medov ҳолдинги асосчиси, Crafers компанияси таъсисчиси Нурулла Рўзмуҳаммедов ва N’Medov компаниялар гуруҳи вице-президенти Муслима Нуруллаевна Суннатуллаева кутиб олди.

Делегация аъзолари корхонада юқори сифатли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган замонавий ускуналар, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланаётган технологиялар билан танишди. Делегация вакиллари маҳсулотларнинг кенг ассортименти, шунингдек, халқаро сифат стандартларига, жумладан, “Ҳалол” сертификатига мослигини таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз, Crafers маҳсулотлари қирғизистонлик истеъмолчиларга аллақачон яхши таниш: 2022 йил охирида Қирғизистон Республикаси Crafers маҳсулотларини импорт қилувчи давлатлар орасида етакчига айланди.

Crafers қандолат фабрикаси – Марказий Осиёдаги энг замонавий ва технологик жиҳатдан илғор ишлаб чиқариш корхоналаридан биридир. Корхонада 160 турдан ортиқ сифатли ва ҳалол қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

2021 йилдан бошлаб Crafers N’Medov ҳолдинги таркибига кирди ва компания янги суръатларда ривожлана бошлади. Бу йил компания ўзининг 5 йиллигини нишонламоқда. Бундай қисқа вақт ичида Crafers маҳсулотлари нафақат Ўзбекистонда, балки Осиё, Европа ва ҳатто Африкада ҳам севиб истеъмол қилинмоқда.

Батафсил маълумотни компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ва телефон орқали олиш мумкин: (+99871) 207-72-07.

Сайт: crafers.uz

Facebook: fb.com/CrafersUz

Instagram: @crafersuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top