14:15 / 24.03.2023
7247

Европаликларнинг тўртдан уч қисми Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлаяпти

Фото: AP

«Евробарометр»нинг сўнгги маълумотларига кўра, Европа аҳолисининг 74 фоизи Россияга қарши иқтисодий санкцияларни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Rheinische Post газетаси хабар бермоқда

Респондентларнинг 65 фоизи Украинага қурол-яроғ ва бошқа ҳарбий ёрдам етказилишини ёқлайди. ЕИдаги аксарият фуқаролар Европа Иттифоқи томонидан Россиянинг Украинадаги агрессив урушига қарши кўрилаётган чоралардан мамнун. 

Бироқ сўралганларнинг 80 фоизи Евроиттифоқ давлатларидан қурол сотиб олишда ўз ҳаракатларини яхшироқ мувофиқлаштиришни ҳам талаб қилмоқда.

«Евробарометр» - бу Европа Комиссияси номидан мунтазам равишда турли мавзуларда ўтказиладиган сўровномалар сериясидир. Январь ойининг ўрталаридан февраль ойининг бошигача Европа Иттифоқида 26 мингдан ортиқ одам сўровдан ўтказилди. 

Top