17:08 / 25.03.2023
18225

Бахмутдаги вазият оғирлигича қолмоқда — аммо Украина Запорижжя областида ҳужумга ўтиши мумкин. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 394-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • «Медиазона» ва BBC рус хизмати кўнгиллилар жамоаси билан биргаликда Украинада ҳалок бўлган 18 минг россиялик ҳарбийлар, кўнгиллилар ва сафарбар этилганларнинг шахсини тасдиқлади.
  • Аннексия қилинган Қрим раҳбари Сергей Аксенов ўзининг ҳарбий тузилмаси — «Конвой» хусусий ҳарбий компаниясини ташкил этди. Уни аввал Африкадаги вагнерчиларга раҳбарлик қилган Константин Пикалов бошқармоқда.
  • «Чегара билмас шифокорлар» халқаро ташкилотига кўра, Россия босқини чоғида Украина тинч аҳолиси ойлар давомида тиббий ёрдам ва дори-дармонларсиз қолдирилган.
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Украинадаги мониторинг миссияси мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва ҳарбий асирлар ҳуқуқларига риоя этилиши билан боғлиқ вазият бўйича ҳисоботни тақдим этди. Миссия аъзолари камида 25 нафар россиялик ва 15 нафар украиналик ҳарбий асир қатл этилганини хабар қилган.
  • БМТ миссияси шунингдек Украинада уруш билан боғлиқ 133 та жинсий зўравонлик ҳолатлари ҳақида хабар берган. Бундай зўравонлик ҳолатларига икки томон вакиллари ҳам алоқадор.

Украина қуролли кучларининг россияликлар окоплари яқинидаги позицияси

Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний Буюк Британия мудофаа вазирлиги штаб бошлиғи Энтони Радакин билан телефон мулоқоти вақтида украин ҳарбийлари Бахмут йўналишидаги вазиятни барқарорлаштиришга муваффақ бўлганини айтди. Шу билан бирга Залужний Бахмут атрофидаги вазият «энг қийини» бўлиб қолаётганини тан олган.

Украина Давлат чегара хизмати маълумотига кўра, 24 март куни «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари икки марта чегарачилар таянч пунктини штурм қилган. Чегарачилар бу ҳужумлар қайтарилгани ва рақиб отишмалардан кейин жанг майдонини тарк этганини маълум қилган.

Украина мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси 24 март куни эълон қилган хабарга кўра, идора россиялик ҳарбийларнинг РФ армиясидаги дезертирлик ва Бахмут атрофидаги муваффақиятсизлик тўғрисидаги сўзлашувини тинглашга муваффақ бўлган. Қўлга киритилган ёзувда россиялик ҳарбийлар бу йўналишда «техника йўқлиги, ҳеч нарса йўқлиги» ҳақида гаплашади. Россия томони Бахмут йўналишидаги вазият юзасидан изоҳ бермаган.

Бахмут қамали етти ойдан буён давом этмоқда. Қуйида 28-алоҳида механизациялашган бригаданинг россияликлар окопларига юз метр масофада жойлашган позицияларида олинган суратлар.

Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Запорижжя областидаги фронтда украин дронлари

Америкадаги Урушларни ўрганиш институтига кўра, украин қўшини Запорижжя областида қарши ҳужум бошлашга тайёрланмоқда. Ҳудуднинг Москва томонидан тайинланган ҳукумати ҳам бу фикрга қўшилади: оккупацион маъмурият кенгаши аъзоси Владимир Роговнинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучлари юриши «яқин кунларда бошланиши мумкин». Запорижжя областининг Кремл таъсиридаги раҳбари Евгений Балицкий аввалроқ РФ армиясида украинлар ҳужумини қайтариш учун «барча зарур ресурслар» борлигини маълум қилганди. Украина қуролли кучлари бош штаби эҳтимолий қарши ҳужум ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.

Украиналик ҳарбий дронни учишга тайёрламоқда
Reuters / Scanpix / LETA
Reuters / Scanpix / LETA
Reuters / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украиналик ҳарбий шифокорлар

Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top