21:16 / 29.03.2023
11865

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси поезд тагида ҳалок бўлди 

22 ёшли йигит бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. 

Фото: Globallookpress

Россиянинг Ленинград вилоятидаги темир йўлда қўли йўқ эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди. 

Нашрнинг ёзишича, жасад Санкт-Петербург яқинидаги Цвилево ва Тихвин станциялари орасидан топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум — 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси. 

Йигит қулоқчин билан смартфонга қараган ҳолда поезд олдидан ўтишга уринган. Унинг смартфон ушлаган панжаси темир йўл қопламасидан 3 метр наридан топилган. 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари текширув ўтказмоқда. 

 

Top