13:52 / 17.05.2023
4842

Air Cairo авиакомпаниясининг Шарм-ал-Шайх - Тошкент рейси 10 соатга кечиктирилди

Air Cairo авиакомпаниясининг Шарм-ал-Шайх — Тошкент йўналиши бўйича SM771 рейси Шарм-ал-Шайхдаги ноқулай об-ҳаво шароити, шунингдек, экипаж иш вақти тугагани сабабли Миср аэропортида 10 соатдан ортиқ кечиктирилди.

Фото: Uzbekistan Airports

200 дан ортиқ йўловчи Ўзбекистон пойтахтига жўнаб кетишни кутмоқда. Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга учадиган самолёт Тошкент вақти билан соат 15:00 да учиши режалаштирилган. Тошкентга етиб келиш соат 19:30 га белгиланган.

Узоқ кечикиш муносабати билан SM771 (Тошкент —   Шарм-ал-Шайх) рейсининг парвозлар жадвали ўзгартирилди. Тошкентдан жўнаб кетиш 2023 йил 17 май соат 20:30, Шарм-ал-Шайхга етиб келиш 2023 йил 18 май, Тошкент вақти билан соат 01:55 га белгиланган.

“Тошкент” халқаро аэропортидан учаётган йўловчиларга рейснинг кечиктирилгани ҳақида хабар берилган ва уларга ўз уйларига қайтиш ёки терминалда парвозни кутиш таклиф қилинган.

Парвоз жадвалини ўзгартириш тўғрисидаги батафсил маълумотлар авиаташувчидан олиниши мумкин.

Top