15:31 / 19.05.2023
7763

ДХХ Тошкентда қарийб 111 минг қалбаки доллар муомалага киритилишига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳрида қарийб 111 минг қалбаки АҚШ долларининг муомалага киритилишига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабарида айтилган.

Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Сергели туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, 1974 - 1982 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқаро 100 минг қалбаки АҚШ долларини 70 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадонидан ҳам 10 950 қалбаки АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top