19-25 июнь кунлари Қарши шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтиш масалалари муҳокама қилинган.
Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди. Кейинги учрашув Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг аввалги йиғилиши 10-16 апрель кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган эди.