22:58 / 21.07.2023
17499

Ер ва Ой ўртасида улкан астероид учиб ўтди, уни ҳеч ким сезмай қолди

Катталиги тахминан 60 метрни ташкил этган осмон жисми 86 минг км/соат тезликда учиб ўтди.

Фото: Shutterstock

13 июль куни Ер ва Ой ўртасида 20 қаватли бино катталигидаги астероид учиб ўтди. Шу билан бирга, астрономлар буни фақат икки кундан кейин пайқашди. 

NASA кечга қолиб бўлса-да, ушбу объектга 2023 NT1 деб ном берди. Агентликнинг таъкидлашича, унинг кенглиги тахминан 60 метрни ташкил этади, шунинг учун у инсоният учун хавф туғдирмайди. Астероид 86 минг км/соат тезликда учиб ўтди. 

Объект Қуёш томонидан Ерга қараб учди ва унинг нурлари телескопларни «кўр» қилди, шунинг учун у ўз вақтида сезилмади. Фақат 15 июль куни астероиднинг хавфсиз масофада учиб ўтгани билинди. 

Астрономларнинг таъкидлашича, Қуёш ҳамон Ерга яқин объектларни аниқлашда катта тўсиқ бўлиб қолмоқда. Баъзида бу жиддий оқибатларга олиб келади. Масалан, 2013 йилда Челябинскда қуёш нури остида ҳаракатланган 18 метрли астероид шаҳар осмонида портлади. Уни ҳам астрономлар пайқамай қолишган эди.

Top